Урганч–Хива–Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Урганч–Хива–Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Хоразм вилояти ҳокимлиги Троллейбус бошқармасига қарашли юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида тегишли таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда электр энергияси бўйича юзага келган муаммолар сабабли жорий йилнинг 20 ноябридан Урганч Хива Урганч йўналишида ҳаракатланувчи троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан тузилган махсус ишчи гуруҳ мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқда.

Троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилиши сабабли вилоят транспорт бошқармаси томонидан Урганч–Хива–Урганч йўналиши бўйича вақтинча автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Ҳозирда ушбу йўналишда «Янгиариқтранс» МЧЖдан 4 та автобус ва «Автотранс Хоразм» МЧЖдан 4 та автобус жами 8 та ҳаракат таркиби Урганч–Хива–Урганч йўналишида йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!