Ўқитувчилар кўп чалинувчи топ 5 та касаллик

Ўқитувчилар кўп чалинувчи топ 5 та касаллик

Педагоглар нафақат сурункали чарчоқ билан юришади балки айрим касб касалликлари билан оғришади.

1. Неврозлар - Семестрга яқин синфга ўз-ўзидан бақириш ёки бўр йўқлиги ёки ручка ёзмагани учун йиғлаб юбориш. Ёки уй ишларини текшириб уйдаги дазмол, майда нарсаларни унутиб қолдириш кабилар. неврознинг асосий белгиси ўзи билан гаплашиш,  сал нарсага тутоқиш, тушкунликка мойил бўлишлар киради.

2. Томоқ хиқилдоқ касалликлари. Кўпинча кўп гапиришдан,  бақириб гапиришдан,  зўриқишдан товуш пайчалари зарарланади. Томоқ хиқилдоқ касалликларига  бу касб эгалари осон чалинади. Масалан, эрталаб овози чиройли ўқитувчининг кечки пайт овози умуман чиқмай қолиши мумкин.

3. Қомат бузулишлари. Оғир сумкалар ва иш жойидаги стол-стулнинг ноқулайлиги туфайли кўпинча ўқитувчиларда бел, умуртқа касалликлари учрайди. Скалиоз бўлиши ҳам мумкин. 

4. Инфаркт ва инсультлар. Ўқитувчиларни ҳаётдан кўпинча шу касалликлар олиб кетади. Тинимсиз стресс, ақлий зўриқиш, кераксиз топшириқлар,  оилавий можаролар туфайли касалликлар йиғилиб инфаркт ёки инсультга чалинишади.

5. Бошқа касалликлар. Масалан, эмоционал лабиллик, жинсий фаолият сусайиши, ўпка касалликлари, бош оғриғи. Кўпинча буларга хонада кислород камлиги, тўғри овқатланмаслик сабаб бўлади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!