ЎҚИШНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КЎЧИРИШ НАРХИ ҚАНЧА?

A A A
ЎҚИШНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КЎЧИРИШ НАРХИ ҚАНЧА?

Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар жумласига кирувчи ва бугунги кунда жуда ҳам авж олган фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш жиноятлари кўпайган. Одамлар фирибгарларнинг ёлғонларига дарров чув тушиб, алданиб қолишяпти. Афсуски, фирибгарлик жинояти ёшариб – талабалар орасига ҳам кириб боришга улгурган. Ўз шеригига чув тушган судланувчи талабанинг ўзи ҳам ундан “ранг олди”. Натижада пора эвазига Қозоғистон Республикасидаги ўқишни Тошкентга кўчириш ҳар иккаласига ҳам “қиммат”га тушди...

1999 йилда туғилган судланувчи хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни мақсад қилади. Таниши – 2000 йилда туғилган судланувчи билан жиноий тил бириктиради. Қозоғистон Республикасида жойлашган олий ўқув юртида ўқиётган 2000 йилда туғилган судланувчи ва унинг 3 нафар танишларининг ўқишини Ўзбекистон Республикасига кўчириб ўтказишда мансабдор лавозимларда ишловчи таниши орқали ҳар бир талабага 200 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришга ваъда қилади.
— Шеригим билан ёшликдан танишмиз. 2019 йил Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида жойлашган университетга ўқишга кирганман. 2020 йилда карантин эълон қилинганлиги сабабли, ўқишни онлайн тарзда давом эттирдим. Ўтган йили Тошкент шаҳрига шеригим билан битта автомашинада келганмиз. Суҳбат жараёнида ўқишимни Тошкент шаҳрига кўчириш ниятида эканимни айтдим. Тошкентга етиб келганимиздан сўнг шеригим “агар ўқишни кўчиришга ёрдам керак бўлса, танишим бор, ёрдам бериши мумкин”, деди. Шеригимга бошқа танишларим ҳам борлиги, уларнинг ҳам ўқишини кўчириб беришини сўрадим, рози бўлди. Кечки пайт шеригим қўнғироқ қилиб, “ўқишни кўчириш масаласини танишим билан гаплашиб кўрдим. Ҳар бир киши учун 200 АҚШ долларига ўқишни кўчириб бера олиши мумкин”, деди. Сўнг Шеригимнинг уйига боргандим. Агарда белгиланган пулларни берадиган бўлсам, универститетда ишловчи ва отасининг синфдоши орқали бир ой ичида ўқишни Тошкентдаги университетга кўчириб беришни ваъда қилди. Отасининг синфдошини таниганим сабабли унга ишондим. Шу вақтда ёнимда бўлган 100 АҚШ долларини шеригимга бердим. Сўнг бирга ўқийдиган 3 нафар танишларимга қўнғироқ қилиб, ҳолатни айтдим, рози бўлишди, - деди айбловга тўлиқ иқрор бўлган 2000 йилда туғилган судланувчи.
Шу тариқа Биридан 400 АҚШ доллари, иккинчисидан 900 АҚШ доллари, учинчисидан 700 АҚШ доллари, жами 2 000 АҚШ долларини олади. Шундан 1999 йилда туғилган судланувчи 1 200 АҚШ доллари қисмини ўзи ҳамда 2000 йилда туғилган судланувчи 800 АҚШ доллари қисмини қўлга киритади. Берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз манфаатларига ишлатиб юборишган.
— Шеригим менга ўқиш жойимдан рейтинг баҳоларим кўрсатгичи ва паспорт нусхасини беришимни айтди. Шунда институтга қўнғироқ қилиб, ҳужжатим ва паспорт нусхамни олдим ва уларни шеригимга бердим. Қолган пулларни ўз эҳтиёжларимга ишлатиб юбордим. Шергим “яна 200 АҚШ доллари керак бўлаяпти” деди. Шунда онамнинг тақинчоғини сотиб, пластик карточкасига 2 000 000 сўм ташлаб бердим. Орадан тахминан бир ой вақт ўтиб шеригимдан ўқишни кўчириш масаласида сўраганимда, ҳар хил баҳоналар қилиб, “тез орада ҳал бўлади”, деб юрди. Уч ойга яқин вақт ўтиб кетди. Шеригим ўқишни кўчирганлигини, лекин университет ходимлари барчанинг фуқаролик паспортининг асл нусхасини сўраётганлигини, яъни Қозоғистон чегарасидан кирди-чиқди муҳрларни текшириб кўриши лозимлигини айтди. Унга ишониб, 3 нафар танишим ҳамда ўзимнинг паспортимни бердим. Лекин у яна алдай бошлади. Университетга бориб, ўзим ва танишларимнинг фамилиясини текширтирдим, лекин ўқишни кўчирганлар орасида уларни фамилияси йўқ эди. Шеригимга қўнғироқ қилганимда, “танишимдан сўрадим, яна 2-3 кун сабр қилиб туринглар”, деди. Шу кунларда отасининг синфдошини рақамини топиб, ундан шеригим ўқишга кўчириш масаласида гаплашган ёки гаплашмаганлигини сўраганимда, “иккалангизни ҳам танимайман”, деб телефонини ўчириб қўйди, - деди шу сабаб шеригим билан оғзаки уришиб қолганини баён қилган судланувчи.

Бундан ташқари, 2000 йилда туғилган судланувчи “махсус харидор” ва унинг танишини Қозоғистон Республикасида жойлашган олий ўқув юртига ўқишга киритиб, кейинчалик Тошкент шаҳрида жойлашган техник институти 2-курсига кўчириб беришда мансабдор лавозимларда ишловчи таниши орқали моддий манфаат эвазига ҳал қилиб беришга ваъда қилади. Такроран пора беришга далолат қилиб, “махсус харидор”дан 6 400 АҚШ долларини олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида қўлга олинган.
— Бир шахс алоқага чиқиб, “Қозоғистондаги ўқув юртларида таълим олаётган талабаларни Тошкент шаҳридаги олийгоҳларга кўчириш масаласини ҳал қила оласизми?” дея сўради. Пулга муҳтож бўлиб турганим учун унга “ҳал қилиш қўлимдан келади. Ҳар бир киши учун 3 200 АҚШ доллари бўлиди”, дедим. У шахс яна қўнғироқ қилиб, пул ва керакли ҳужжатлар тайёр эканини айтди. Ўша вақт шеригим билан бирга юргандик, унга “бир танишим билан учрашиб, ундан пул олишим лозим”, дея олиб бориб келишни илтимос қилдим. Шеригим рози бўлди ва у шахс билан белгиланган манзилда учрашдик. Ундан 6 400 АҚШ долларини санаб олаётган вақтимда олдимизга бир нечта фуқаролик кийимидаги шахслар келиб, мени ушлашди. Икки нафар холислар иштирокида қўлимдаги пулларни олиб қўйишди. Пулларни махсус ёритувчи ускунада кўрсатишганда, унда “пора” деб ёзилган сўзларни кўрдим. Шеригимни ҳам ушлашди. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман, - дейди бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтган судланувчи.

СУД ҲУКМ ҚИЛДИ
1999 йилда туғилган судланувчи Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
2000 йилда туғилган судланувчи ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 25,28,211-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ҳамда 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Судланувчиларга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси бекор қилиниб ва дарҳол суд мажлиси залидан қамоққа олинди.

Ўктам Қахаров,
жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украина жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва яқин йилларда кенг кўламли ташқи ёрдамга муҳтож, деб ёзади AP.

Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.