Улуғнорлик ота 5 йиллик алимент пуллари олдиндан тўлаб берди

Улуғнорлик ота 5 йиллик алимент пуллари олдиндан тўлаб берди

Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби жойларда тушунтириб бораётганлиги ўз самарасини бериб, алимент тўловларини олдиндан тўлаш истагини билдираётган оталар сони ортиб бормоқда.

Улуғнор тумани, Мингбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Ж.Х. бир нафар ўғли учун алимент тўлаб келаётган эди.
Амалдаги тартибга кўра, суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздорнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Олдиндан, энг ками 5 йил муддат учун алимент тўлаш мумкинлиги Бюро ходимлари томонидан тушунтирилгач Ж.Х. фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди.

2029 йилга қадар ҳисобланган 91,3 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари олдиндан тўлангани боис, суднинг ажрими билан қарздор Ж.Х. га қўйилган тақиқлар бекор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!