Украинада илк марта робот операцияда иштирок этди

Украинада илк марта робот операцияда иштирок этди

Украинанинг Лвов шаҳридаги касалхонада биринчи марта "Da Vinci" исмли роботдан фойдаланган ҳолда 13 ёшли қизчада ичак операцияси ўтказилди. Бу ҳақда Korrespondet.net нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 13 ёшли бемор ичак паталогияси билан туғилган.

Бундан аввал амалга оширилган 3 та операция беморнинг ҳолатига ижобий таъсир этмаган. Беморнинг ота-онаси робот ҳақида хабар топишди ва клиникага мурожаат қилишди.

Клиникада робот иштирокида ичакда ҳар бири саккиз миллиметр катталикдаги учта жарроҳлик амалиётини амалга оширишди.

Операция деярли уч соат давом этган. Робот билан биргаликда амалга оширилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!