Украинада банкни портлатиш билан таҳдид қилган Сухроб Каримов қамалмайдиган бўлди

Украинада банкни портлатиш билан таҳдид қилган Сухроб Каримов қамалмайдиган бўлди

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон фуқароси Сухроб Каримов Киевдаги Леонардо бизнес марказидаги банк филиалини портлатиш билан таҳдид қилганди. Шундан кейин эркак ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳибсга олинган.

Киев прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, Печерск судининг қарори билан Каримов даволаниш учун тиббий муассасага юборилган. Унда руҳий муаммолар бор деган хулосага келинди. Шу сабабли унга тиббий психиатрия ёрдами берилади. Шифокорлар, фуқаро ўз ҳаракатларини тушунмасдан жиноят содир этган деб ҳисоблашди.

"Суд қарорига биноан ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қаттиқ назорат остида психиатрия ёрдами кўрсатадиган муассасага жойлаштириш билан алмаштирилди. Ушбу қарорнинг асоси суд-психиатрия экспертизасининг гумон қилинувчига касалхонага ётқизиш шаклида тиббий ёрдамга оид мажбурий чораларни қўллаш зарурлигини кўрсатадиган хулосаларидир", дейилади суд қарорида.

Прокуратура маълумотларига кўра, экспертиза натижалари шуни кўрсатдики, гумонланувчининг аҳволи ҳозирда унга ўз ҳаракатларини тушунишга ва уларни назорат қилишга имкон бермайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 августида 32 ёшли Каримов Киев марказидаги Леонардо бизнес марказида жойлашган Универсал Банк филиалига кириб, унинг иккита сумкасида портловчи моддалар борлигини эълон қилганди. У барча ходимларнинг кетишига рухсат берди ва банк ходимаси босқинчи билан қолишга рози бўлди. Бинога босқинчи талаб қилган матбуот ходимлари ниқоби остида Украина хавфсизлик хизмати ходимлари киришган. Кейинчалик маълум бўлишича, Каримовда ҳеч қандай портловчи моддалар бўлмаган. Уч соатдан кейин Каримов ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!