Украина ўз давлатчилигини сақлаб қолиш учун Ғарб ва Шарқ ўртасидаги "буфер зона"га айланиши керак — Виктор Орбан

Украина ўз давлатчилигини сақлаб қолиш учун Ғарб ва Шарқ ўртасидаги "буфер зона"га айланиши керак — Виктор Орбан

Венгрия бош вазири бу ҳақда Австриянинг собиқ канцлери Волфганг Шюссел билан суҳбатда айтиб ўтди, деб ёзади Die Presse.

"Биз хоҳлаймизми, йўқми, украиналикларга ёқадими ёки йўқми, Украина жойлашган ҳудудда Россия ва Ғарб ўртасида буфер зонани яратиш керак. Албатта, бу Киев учун хавфсизлик кафолатлари асосида бўлиши керак. Агар бу амалга ошмаса, мамлакат ўз давлатчилигини йўқотиши мумкин”, — дея фикр билдирган Орбан.

Шунингдек, у Украинадаги уруш 2024 йилда ҳам тугамаслигига ишончи комиллигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!