Украина ташқи ишлар вазири: Ҳиндистон Россия-Хитой дўстлигидан эҳтиёт бўлиши керак

Украина ташқи ишлар вазири: Ҳиндистон Россия-Хитой дўстлигидан эҳтиёт бўлиши керак

Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба Ҳиндистон ҳукуматини Деҳли Совет давридан мерос қолган Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирди.

Вазир Financial Times газетасига берган интервьюсида Ҳиндистон Россия ва Хитой ўртасидаги тобора ривожланиб бораётган ҳамкорликни ёдда тутиши кераклигини айтди, бу эса Ҳиндистон манфаатларига мутлақо зиддир.

Кулеба Украина билан ҳамкорлик Ҳиндистонга катта фойда келтиришини айтди ва ҳинд компанияларини мамлакатни урушдан кейинги қайта қуришда иштирок этишга таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, Украина томони Ҳиндистон билан савдо алоқаларини тиклаш тарафдори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!