Украина президенти девони Россия билан музокаралар таслим бўлишга тенг эканлигини таъкидлади

Украина президенти девони Россия билан музокаралар таслим бўлишга тенг эканлигини таъкидлади

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк AFP'га берган интервьюсида фронтдаги ҳозирги вазиятда Россия билан музокаралар бошланиши Украина учун таслим бўлиш билан баробар бўлишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай шароитда музокараларнинг бошланиши ҳудудларини қайтарган мамлакат ютқазган давлатга таслим бўлиши керак деган маънони англатади.

Шунингдек, Подолякга кўра, Россия музокараларни истамаслиги боис, Москва Киевга тинчлик музокаралари бўйича ҳеч қандай тўғридан-тўғри таклиф бермаган.

"Россия президенти Владимир Путин ҳамон Украинани йўқ қила олади деб ўйлайди, бу унинг аҳмоқона фикри ва у билан музокаралар мантиққа тўғри келмайди", — дея қўшимча қилди Михаил Подоляк.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!