Украина Мудофаа вазири: Россия президенти Владимир Путин Ғарб билан “шахмат ўйнаяпти”

Украина Мудофаа вазири: Россия президенти Владимир Путин Ғарб билан “шахмат ўйнаяпти”

Украина Мудофаа вазири Алексей Резниковнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин Ғарб билан “шахмат ўйнаяпти”

Россия Украина билан чегарада ҳарбийлар ва ҳарбий техника олиб келмоқда. Резниковнинг сўзларига кўра, мақсад ЕИ ва НАТОнинг бирлигини синовдан ўтказиш.

Резников АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларини кейинги ҳар қандай тажовуз учун Россияни жавобгарликка тортишга чақирди.

Россия расмийлари эса Россия ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини ва ҳеч кимга хавф солмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков қўшинларнинг мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши фақат унинг ички иши эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Москвадаги Марказий шахмат уйининг очилиш маросимида Песков Владимир Путин оддий шахмат ўрнига “геосиёсий шахмат” ўйнашини айтган эди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!