"Хортица" қўшинлари оператив-стратегик гуруҳи сўзчовчиси Виктор Трегубов Украина Қуролли Кучлари Донетск вилоятининг Покровскдан жануби-ғарбдаги Песчаное қишлоғини озод қилганини маълум қилди.
Россия ҳарбий пабликлари Украина Қуролли Кучлари қишлоқнинг бир қисмини эгаллаган, аммо кейинчалик Покровск яқинида украиналик ҳарбийларнинг илгарилаб бориши тўхтатилганини таъкидлашмоқда. Шунга қарамай, улар келгуси ҳафта Украина Қуролли Кучлари ҳужумларни қайта бошлашини тахмин қилишмоқда ва ушбу йўналишда, жумладан, дрон бўлинмаларини ўз ичига олган Украина қўшинларининг юқори концентрацияси ҳақида хабар беришмоқда.
"Ҳозирда россияликлар у ерда жиддий зарба, жиддий мағлубиятга учради ва бу, жумладан, турли украиналик дрончи бўлинмалар, турли пилотсиз учиш аппаратлари бўлинмаларининг самарали ҳамкорлиги туфайли юз берди," - деди Трегубов.
Украина Қуролли Кучларининг Песчаноега ҳужумлари ҳақида ўтган ҳафтаёқ хабар берилган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.