Исроил терма жамоаси ЖЧ саралашини якунлайди, бироқ унга санкциялар қўлланилади.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Исроил терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш мусобақаларидан четлатишга уринмайди. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар бермоқда.
Бироқ, нашр маълумотларига кўра, ташкилот санкциялар жорий этади: улар фақат UEFA’нинг бевосита назорати остидаги мусобақаларга тааллуқли бўлади.
Бошқача айтганда, The Guardian нашри Исроил терма жамоаси Миллатлар лигасининг кейинги турнирида иштирок эта олмаслигини, Тел-Авивнинг «Маккаби» жамоаси эса жорий мавсумда Европа лигасидан четлаштирилишини таъкидламоқда. Манба маълумотларига кўра, айнан шундай қарор қабул қилинадиган UEFA ижроия қўмитасининг йиғилиши шу ҳафта ичида ўтказилади.
Жаҳон чемпионати Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) ҳомийлигида ўтказилади, саралаш мусобақасини ташкил этиш эса UEFA’нинг ваколати доирасига киради. Ҳозирги кунда Исроил терма жамоаси саралашнинг I гуруҳида 5 ўйинда 9 очко тўплаб, учинчи ўринда турмоқда. Ундан олдинда Норвегия (15 очко, 5 ўйин) ва Италия (9 очко, 4 ўйин) жамоалари бормоқда.
Жума куни The Athletic портали АҚШ Давлат департаментининг номи ошкор этилмаган ходими баёнотини келтирди. У «Исроил миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатидан четлатишга қаратилган ҳар қандай уринишларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўриш» ниятида эканлигини таъкидлади. The Times хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога айнан шу илтимос билан мурожаат қилган.
Футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлигача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
РФ Мудофаа вазирлиги бекор қилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхатида Германия, Полша, Руминия, Дания, Норвегия, Нидерландия, Хорватия, Белгия ва Чехия каби давлатлар билан “ҳарбий соҳада ҳамкорлик” тўғрисидаги келишувлар бор.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.