Москвада уч ёшли бола отасига тегишли гиёҳванд моддалар сақланаётган туйнукни топиб, улардан заҳарланди.
Ҳодиса шаҳарнинг жануби-ғарбий Голубинская кўчасида содир бўлган. Она ошхона юмушлари билан шуғулланаётган пайтда бола хонада ўйнаб юрган. Бола жавондан ўрам топиб олиб, уни татиб кўрган. Боласи жимжит бўлиб қолганидан хавотирланган 25 ёшли аёл уни ахтариб хонага кирганида, ўғлини ҳушсиз ҳолда кўриб, дарҳол тез ёрдам чақирди.
Маълум бўлишича, аёлнинг эри беш йил аввал жавонда очилган туйнукда гиёҳванд модда сақлаган, аёл бундан хабардор бўлган, аммо вақт ўтиши билан туйнук уларнинг эсидан чиқиб кетган. Шифокорлар болани зудлик билан гиёҳванд моддадан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизишди. Айни пайтда бола шифохонада, шифокорлар унинг саломатлигини тиклаш йўлида ҳаракат қилишмоқда.
Тергов қўмитаси терговга қадар текшириш ишларини бошлаб юборгна. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оиладаги шароит ва бола тарбиясини ўрганишади. Боланинг отаси ҳозир қаерда экани номаълум.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.