Ucell компанияси хизматларидан фойдаланувчи ўзбекистонликлар сони 10 миллион нафарга етди. 2024 йил январь ойи ҳолатига 9 миллион абонентни қамраб олган компаниянинг ўтган давр мобайнида соҳада олиб борган ислоҳотлари натижасида бу кўрсаткич 1 миллионга ўсди. Шу муносабат билан Ucell компанияси ўзининг ўн миллионинчи абонентига «Cobalt» автомобилини совға қилди.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи Дилрабо Худоёрованинг айтишича, бу қимматбаҳо совға уларнинг оиласи учун кутилмаган совға – ёқимли «сюрприз» бўлган.
«Ўзим Ucell компанияси хизматларидан 10 йилдан бери фойдаланаман. Яқинда икки фарзандимга ҳам шу компаниядан SIM-карта сотиб олгандим. Улардан бири Ucell’нинг ўн миллионинчи абоненти деб топилибди ва шу сабабдан «Cobalt» автомобили соҳибига айландим.
Ростини айтсам, аввалига биз ишонмадик. Кейин эса компания ходимларининг ўзи бу хабар рост эканлиги қайта-қайта уқтиришди. Компаниянинг ўз мижозларига шундай ҳаққоний совринлар бераётганидан, албатта ҳурсандман», – дейди Дилрабо Худоёрова.
Ucell компаниясининг тижорий директори Георгий Чуравцов ғолибни табриклаб, 10 миллионлик абонент маррасига эришиш компания тарихидаги муҳим воқеа эканлигини таъкидлади.
«10 миллион абонент бу шунчаки чиройли рақам эмас. Бу бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб абонентларнинг ишончи ифодаси ҳамдир. Ҳар бир мижозимизга миннатдорлик билдирамиз ва тармоғимизни кенгайтиришда, алоқа сифатини яхшилашда ҳамда замонавий рақамли хизматларни тақдим этишда давом этамиз», – дейди Георгий Чуравцов.
Ўн миллионинчи абонентини тақдирлаш Ucell компаниясининг ўз мижозларига яқин бўлишга интилаётганини ва хизматлар сифатини доимий равишда ошириб бораётганини яна бир бор намоён этди.
Ucell компаниясининг оммавий бозорда савдо раҳбари Отабек Атахановга кўра, Ucell компанияси биринчи бўлиб 3G, 4G, 5G тармоқларини ишга туширган. Шу қатори метро станцияларида ҳам биринчи бўлиб ўз тармоқларини яратган.
«Бундан ташқари, алоқа компаниялари орасида офислар сони бўйича ҳам етакчилик қилади. Бу эса Ўзбекистон ҳудудидаги барча абонентларимизга сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини яратади. Янги ўрнатилаётган технологияларимиз ва жорий этаётган тарифларимиз ҳар қандай мижозларимизга мос келади.
Келгуси йилларда эса яна янги совдо офислари очиш ва мижозларга қулайлик яратиш, соҳага янги технологияларни татбиқ қилиш ниятидамиз», – дейди у.
Маълумот учун, Ucell Ўзбекистондаги мобил алоқа хизматини кўрсатувчи етакчи компания бўлиб, GSM, UMTS, LTE ва 5G стандартларида хизмат кўрсатади. Компанияга 10 миллиондан ортиқ абонент ишонч билдирган.
Ucell Ўзбекистон келажагига изчил инвестиция киритмоқда: сўнгги уч йил ичида соҳага 430 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди. Ucell инвестициялари мамлакатнинг барқарор рақамли иқтисодиёти ривожланишига хизмат қиляпти ва абонентлар учун қулайликлар яратмоқда.
Ucell тармоғининг юқори сифати халқаро даражада тасдиқланган. 2025 йил март ойида Барселонада бўлиб ўтган Mobile World Congress коргазмасида Ucell мобил интернет тезлиги бойича «Ookla» мукофотини қўлга киритди.
Бу мукофот 2024 йил натижалари ҳамда Speedtest Intelligence маълумотларига асосланиб тақдим этилган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.