Парҳезшунослар тушкун кайфият ва депрессияга қарши курашишда ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтишди. Улар орасида қора шоколад, балиқ ёғи ва тухум сариғи бор.
Мутахассис Жули Ходсоннинг айтишича, қора шоколад магнийга бой бўлгани сабабли асаб тизимини тинчлантиради. Айнан мана шундай хусусият авокадо, бодом ва кешю ёнғоғида ҳам мавжуд.
Унинг ҳамкасби Луиза Вилкоксон эса таркибида фойдали ёғларни жамлаган скрумбия ва лосос балиғи депрессияга қарши курашишини айтиб ўтди. Балиқнинг мазкур турлари миянинг яхши ишлаши учун имкон яратади.
Тухум сариғи Д витаминининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади, шунинг ҳисобига кайфиятни кўтаради ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Мутахассислар депрессияга қарши курашишда курка ва мол гўшти, шунингдек, кўкатлар истеъмоли ҳам ёрдам беришини айтиб ўтишган.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.