Хитой Савдо вазирлиги Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари Пекин ва Брюссел ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётганини айтди. Бу ҳақда 21 июль, душанба куни маълум қилинди. Гап 18 июль куни Россиянинг Украинага қарши давом этаётган тажовузи муносабати билан Европа Иттифоқида қабул қилинган Москвага қарши чеклов чораларининг 18-пакети ҳақида кетмоқда.
“Европа Иттифоқининг ҳаракатлари Хитой ва ЕИ раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларга зиддир ва Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо муносабатлари ва молиявий ҳамкорликка жиддий салбий таъсир кўрсатади”, — деди вазирлик вакили Пекинда журналистларга.
Россия "соя" флотининг 105 танкери Брюссел чекловлари остида қолди. Россия нефтининг нархи бир баррель учун 47,6 долларгача туширилди. Хитойнинг иккита банки – Heihe Rural Commercial Bank ва Heilongjiang Suifenhe Rural Commercial Bank ҳам санкциялар рўйхатига киритилган. Европа Иттифоқи маълумотларига кўра, ушбу молия институтлари криптовалюта операциялари билан шуғулланган, бу эса Москвага қарши санкциялар самарадорлигига путур етказган.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.