Туркманистонда Ашхобод куни муносабати билан кўргазма ташкил этилди

A A A
Туркманистонда Ашхобод куни муносабати билан кўргазма ташкил этилди

Шаҳар куни муносабати билан Туркманистон пойтахтида “Оқ шаҳар Ашхобод” универсал халқаро кўргазмаси ташкил этилди.

Туркманистон Савдо-саноат палатасида ўтказилган кўргазмада 140 нафар туркманистонлик ва хорижий компания ва муассасалар иштирок этди.

Кўргазмадан кўзланган мақсад Туркманистоннинг шаҳарсозлик сиёсатининг муваффақиятли амалга оширилиши, халқ хўжалигининг турли тармоқлари ютуқлари, шунингдек, пойтахтнинг иқтисодий ва маданий салоҳиятини намойиш этишдан иборат.

Кўргазма стендларида қурилиш ва архитектура, энергетика, қайта ишлаш саноати, шаҳар тузилмаларини модернизация қилиш, маданият, туризм ва спортни ривожлантириш каби жабҳалар ривожида эришилган ютуқлар намойиш этилмоқда.

Кўргазмага ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, мамлакатимиздаги дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, кўплаб маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари ташриф буюришди.

2013-йил май ойида Ашхобод Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги оқ мармар бинолар энг кўп жамланган шаҳар сифатида киритилган. Ўшандан бери 25 май куни Туркманистонда “Шаҳар куни” нишонланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!