Туркманистон президенти ҳам Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этмайдиган бўлди

Туркманистон президенти ҳам Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этмайдиган бўлди

Суҳбат давомида Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш мавзуси ҳам кўтарилган. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Владимир Путинни 24 июнь куни Москвада ўтказиладиган байрам тадбири билан табриклаб, уни муваффақиятли ўтказиб олишини тилаган.

Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, Ғалаба парадида туркман ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этади, Туркманистон делегациясига мамлакат мудофаа вазири генерал майор Бегенч Гундогдиев раҳбарлик қилади.

Шунингдек, Гурбенгули Бердимуҳамедов Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган ҳарбий парадда шахсан ўзи қатнаша олмаслигини билдирган. Бунга 29 июнь куни Туркманистон етакчиси 63 ёшга — Пайғамбар ёшига тўлиши сабаб қилиб кўрсатилган. Мавжуд анъаналарга кўра, ушбу сана оила, қариндош ва яқинлар даврасида, шунингдек, бутун халқ билан нишоналади.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров 11 июнда асосан МДҲ давлатларидан 12 нафар давлат раҳбари тадбирда иштирок этиш истагини билдирганини қайд этган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу парадда иштирок этиши кутилмоқда.

Аввалроқ Озарбайжон президенти, Арманистон бош вазири Москвадаги Ғалаба парадига бормасликка қарор қилгани тўғрисида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!