Ғарбий Соҳилда содир бўлган воқеада Исроил армияси полковниги Аюб Каюф яраланди.
Бу ҳақда армия матбуот хизмати маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, воқеа Фаластиннинг Тулкарм шаҳри ҳудудида содир бўлган. Офицерлар кетаётган “Давид” қўмондонлик зирҳли автомашинаси портловчи мосламанинг ишга тушиши натижасида шикастланган.
Портлаш вақтида машинада Яҳудия ва Самария бўлинмаси қўмондони (Исроилнинг Ғарбий Соҳил учун атамаси) бригада генерали Яки Долф ва минтақавий Менаше бригадаси қўмондони полковник Каюф бўлган, дейилади хабарда.
"Менаше минтақавий бригадаси қўмондони ўртача оғирликдаги тан жароҳати олди ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун эвакуация қилинди. Бу ҳақда унинг оиласи хабардор қилинган. Машинада бўлган бошқа йўловчилар жабрланмаган", - дея маълум қилди армия.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES Football Observatory) бутун дунё бўйича миллий лигалар ва терма жамоалар (миллий, U-23, U-21) учун 2024 йилда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рейтингини эълон қилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Какао ловиялари 2024 йилда Битcоин ва АҚШ фонд бозоридан олдин барча глобал активлар орасида энг кучли нарх ўсишини кўрсатиши мумкин, деб ёзади Интерфакс.