Туркияда ҳофизи Қуръонлар сони 150 мингтага етди

Туркияда ҳофизи Қуръонлар сони 150 мингтага етди

Туркия Диний ишлари бошқармаси Қуръон тадқиқотлари ва қироати қўмитаси раҳбари Ҳофиз Усмон Шоҳиннинг маълум қилишича, шу кунларда Диний бошқарма томонидан расман рўйхатдан ўтган қориларнинг умумий сони 150 мингтани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Anadolu Ajansı ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Куни кеча Малатияда Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 105 нафар ҳофизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган шаҳар волийси Ойдин Баруш ҳофизи Қуръонларнинг қадр-қиммати ҳар доим юксак эканини ва бундан кейин ҳам шундай бўлишини эътироф қилган.

Ўз навбатида, Ҳофиз Усмон Шоҳин: Қуръони каримни ёдлаш, қалбимизга жойлаштириш билан иш битмайди. Бу йўлдаги иккинчи қадам уни тушунишдан иборат. Кейингиси уни ҳаётга тадбиқ этишдан иборат. Чунки Қуръони карим фақатгина ўқилсин, тушунилсин деб эмас, балки ҳаётимизни унга мувофиқ тарзда яшашимиз учун юборилган китобдир , деди йиғилишда. Тадбир якунида барча ҳофизи Қуръонларга муваффақиятлар тилаб, ҳадялар улашилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!