2025 йилда Россия савдо марказларида Туркия 🇹🇷, Хитой 🇨🇳 ва Жанубий Корея 🇰🇷 дан 23 та янги хорижий бренд пайдо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда NF Group консалтинг компанияси ТАСС агентлигига маълум қилди.
🔹 Янги келаётган брендларнинг йўналишлари:
Туркия ва Жанубий Корея брендлари – премиум сегментга йўналтирилган
Хитой компаниялари – ўртача нарх, оммабоплик ва кенг ассортимент
Хорижий брендлар сони ошмоқда
✅ 2022 йил – Россия бозорига 11 та янги бренд кирди
✅ 2023 йил – 22 та янги бренд очилди
✅ 2024 йил – 25 та янги бренд фаолият бошлади
📍 Москва – 2024 йилда 20 та янги хорижий дўкон очилган
📍 Санкт-Петербург – 5 та янги бренд
2025 йилда хорижий брендларнинг Россиянинг турли ҳудудларида кенгайиши кутилмоқда.
Хитой етакчилик қилмоқда
📈 2024 йилда Россия бозорига кирган янги брендларнинг 35% Хитой компанияларига тегишли. Улар фақат Москва ва Санкт-Петербургда эмас, балки:
Подмоскове, Калининград вилояти, Перм ўлкаси сингари ҳудудларда ҳам фаолият бошлади. Масалан, Dreame ва Happy Easy Anyway компаниялари ушбу ҳудудларда дўконлар очди.
Бозорнинг келажаги
🔹 Россия брендлари ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда
🔹 Янги халқаро компаниялар кириб келиши давом этмоқда
🔹 Ижарачиларнинг алмашинуви ва янги савдо жойлари яратиш жараёни кетмоқда
Бироқ NF Group вакили Евгения Хакбердиеванинг таъкидлашича, ҳақиқатда ушбу брендларнинг очилиши иқтисодий вазият, савдо марказларидаги жойларнинг мавжудлиги ва чакана савдо тармоқларининг стратегиясига боғлиқ бўлади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.