Туркия ўз электромобилини тақдим этди – TOGG

Туркия ўз электромобилини тақдим этди – TOGG

Бурса вилояти Гемлик туманида бунёд этилган TOGG электромобили заводига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ташриф буюрди.

Президент автомобил корпуси ва йиғиш ишлари олиб борилаётган сехлар билан танишди.

Туркия давлати раҳбари рафиқаси Амина Эрдоған билан янги электромобилни синовдан ўтказди.

Шундан сўнг Президент журналистларга ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ва завод ишчилари ва тадбир меҳмонлари билан суҳбатлашди.

“TOGG нуфузли турк бренди сифатида дунёнинг кўплаб давлатларининг йўлларини зийнатлайди. Гемлик заводи тўлиқ қувватга киргач, йилига 175 мингта автомобил ишлаб чиқарилади, бунда 4300 киши бевосита ва 20 минг киши билвосита иш билан таъминланади. 2030 йилга бориб бу ерда 1 миллион автомобил ишлаб чиқарилади, миллий даромадимиз 50 миллиард доллар бўлади, жорий ҳисоб камомади 7 миллиард долларга қисқаради”, деди Эрдоған.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!