Туркияга 600 млн доллар миқдоридаги 50 ва 100 долларлик сохта купюралар олиб кирилгани иддаоси ортидан банклар ва валюта айирбошлаш шохобчалари эски доллар банкноталари харидини тўхтатди. Маълумотларга кўра, пул санаш аппаратлари ва банкоматлар сохта банкноталарни ажрата олмаяпти.
Туркия оммавий ахборот воситаларида ёзишларича, бозорда 1 ярим ойдан бери сохта 50 ва 100 долларлик купюралар айланиб юрибди. Ушбу банкноталар дастурий таъминот янгиланмаган пул ҳисоблагичларидан ўтаётгани маълум бўлгач, банклар ва валюта айирбошлаш шохобчалари уларни сотиб олишни тўхтатди. Айрим валюта айирбошлаш шохобчалари эски банкноталар учун комиссия тўлови жорий этган.
Туркия Банклар Ассоциацияси (ТББ) банкларни сохта 50 ва 100 долларлик банкноталар ҳақида огоҳлантирган.
Барча ваколатли муассасалар ва валюта айирбошлаш шохобчалари уюшмаси (TÜYEMDER) бошқаруви аъзоси Мустафо Унвер, Банкларни тартибга солиш ва назорат қилиш агентлиги ва Ғазначилик вазирлиги билан бу борада музокаралар олиб бораётганликларини айтган. У, шунингдек, бозорда 600 миллион долларлик сохта пул борлигидан хабардорлигини билдирган.
“Бу фақат Истанбул билан чекланиб қолмаган, кўплаб вилоятларга тарқалди. Биз пул ҳисоблаш машиналаримизни янгиладик, аммо бу етарли эмас. Ушбу машиналар четдан олиб келингани боис, биз чет элдан янгиланишларни кутамиз”, дея таъкидлаган у.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
АҚШ ҳукумати бугун Эрон нефтини ноқонуний ташишда иштирок этган 35 та ташкилот ва кемаларга нисбатан санкциялар жорий этилишини эълон қилди. Ушбу қадам мамлакатнинг баҳсли ядровий дастури, илғор қуролларни ишлаб чиқиш ва минтақавий террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим даромад манбаи бўлган Эроннинг нефть секторига қўшимча харажатларни йўналтиришга қаратилган.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Корея Республикаси мудофаа вазири ўринбосари бўлиб ишлаётган Ким Сеонг Хонинг айтишича, унинг департаменти ҳарбий ҳолатни қайта жорий этиш ҳақидаги буйруқни, ҳатто бундай буйруқ олинган тақдирда ҳам бажармайди.
Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Исроилнинг Ғазо секторида содир этаётган қилмишлари ҳамда расмийларнинг баёнотлари Тель-Авив Фаластин ерларида геноцид (қатлиом) қилиш ниятида эканидан далолат беради. Бу ҳақда Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида сўз боради.
Россия инвестициялар учун жозибадорлиги бўйича дунёнинг барча мамлакатларидан ўзиб кетди, деди чоршанба куни «Россия чорлайди!» форумида президент Владимир Путин.
АҚШ ҳукумати Грузияга қарши қўшимча чоралар, жумладан, мамлакатда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари муносабати билан санкцияларни қўллашга тайёрланмоқда, деди давлат котиби Энтони Блинкен.
Исроил ҳарбийлари агар фаластинликлар ўз уйларини ва вақтинчалик бошпаналарини тарк этмаса, уларни бомбардимон қилиш орқали ўлим билан таҳдид қилиб, инсонпарварлик қилмаяпти ёки фаластинликларга яхшилик қилмаяпти.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида мамлакатнинг Европа интеграциясини музлатишга қарши намойишчиларга нисбатан қўпол муносабатни кескин танқид қилди.