Агар Саудия Арабистони битта муҳим ҳаракат қилса, Кремлнинг уруш машинаси ишламай қолиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, агар Саудия Арабистони нефть нархини туширса, Россиянинг Украинада уруш олиб бориш қобилияти чекланиши мумкин.
Ар-Риёд нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотининг (OPEC) ишлаб чиқаришни қисқартириш мажбуриятини олмаса, бозорни нефть билан тўлдириб юбориши мумкинлигига ишора қилди.
Муҳаммад бин Салмон салтанати нефть нархини баррелига 39 фунт стерлинггача тушириши, бу эса Россия иқтисодиётига жиддий зарар етказиши мумкин.
Тадқиқотчи Люк Купер шундай деб ёзган эди: « Россия ўз нефтини чегирмали ставкаларда ва юқори ишлаб чиқариш харажатлари билан сотаётган бир пайтда, нефть бозорларидаги паст нарх муҳити унинг Украинадаги тажовузкорлигини молиялаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Россия президенти Владимир Путин 2025 йил учун ҳарбий харажатларни рекорд даражага кўтариб, буджет режаларини тасдиқлади. Москва Украинадаги урушни давом эттирмоқда.
Ўтган ҳафта ОАВ хабарларига кўра, Литва уч хитойлик дипломатни персона нон грата деб эълон қилган ва уларга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муҳлат берган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (CОP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.
Калифорния маъмурияти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмуриятига ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда чиқариб юборишни ташкил этишда ёрдам бермайди.
Сўнгги бир кун ичида Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида Save the Children ва World Central Kitchen гуманитар ташкилотлари ходимлари ҳалок бўлди.
Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М томонидан Халқаро қизил китобга киритилган мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб таълим масканларида томошалар қуйиб келаётганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкинлиги, тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолангани хабар қилинганди.
Франция президенти Эммануэль Макрон француз ҳарбийлари томонидан 1944 йилда амалга оширилган қатлиомни расман тан олди. Бу ҳақда у Сенегал раҳбариятига фожианинг 80 йиллиги муносабати билан йўллаган мактубида гапирган.
Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўта ўнг қанот «Оцма Йехудит»партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир барча масжидларда азон айтишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда Bild хабар берди.