Грузия парламенти ялпи мажлисида президентлик сайлови санасини белгилади. Овоз бериш учун 85 нафар парламент аъзоси рўйхатга олинган. Сайловнинг 14 декабрь куни ўтказилишини 80 нафар депутат қўллаб-қувватлади, уларнинг ҳеч бири эътироз билдирмади.
- Президент сайлови биринчи марта тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан эмас, балки парламент аъзолари ва Аджарbz ва Абхазия Олий Кенгашлари ҳамда маҳаллий маъмурият вакилларидан иборат сайлов кенгаши томонидан ўтказилади, - деди спикер Шалва Папуашвили.
Унинг эслатишича, амалдаги президент Саломе Зурабишвилининг олти йиллик ваколати 16 декабрда тугайди, шунинг учун сайлов Конституцияда белгиланган муддатда ўтказилиши керак. Янги президентнинг инаугурация маросими 29 декабрь куни бўлиб ўтади.
Грузиянинг амалдаги президенти Саломе Зурабишвили 2018 йилда тўғридан-тўғри халқ овози йўли билан 6 йиллик муддатга сайланган. Унинг муддати шу йилнинг кузида тугайди. Конституцияга киритилган янги тузатишларга кўра, бўлажак президент 26 октzбрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан сўнг парламент аъзолари ва маҳаллий ҳокимият вакилларидан иборат 300 нафар сайловчидан иборат ҳайъат томонидан 5 йил муддатга сайланади.
Аввалроқ ҳукмрон “Грузия орзуси – демократик Грузия” партияси асосчиси Бидзина Иванишвили Ираклий Кобахидзени бош вазир лавозимига қайта тайинлашни таклиф қилган эди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Шу билан бирга санкциялар Озон банкнинг Россиядаги фаолиятига ҳам таъсир кўрсатмайди. Банкни чет элда ҳеч қандай активлари йўқ, мамлакат ташқарисида операцияларни амалга оширмайди
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.