Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси 2-мусобақасининг ғарбий минтақасида бешинчи тур учрашувлари ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақанинг “D” гуруҳида “Насаф” клуби бугун соат 19:00 да Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида “Кувайт СК” жамоасини қабул қилади. Учрашувда «Насаф» тўлиқ қизил рангли спорт формасида майдонга тушади.
Шунингдек, бугун гуруҳдаги иккинчи учрашувда “Ал-Ҳусайн“ – “Шабаб Ал-Аҳли” жамоалари ўзаро рақобатлашади. Баҳс “AMMAN INTERNATIONAL” стадионида мамлакатимиз вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Маълумот ўрнида: “D” гуруҳида “Ал-Ҳусайн“ 9, “Шабаб Ал-Аҳли” эса 7 очко билан 1-2 ўринлардан жой олган бўлса, “Насаф” 4 очко жамғариб, учинчи поғонада бормоқда. “Кувайт СК” эса беш ўйинда бор-йўғи 2 очко тўплаб, сўнгги ўринда қолмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кўпайтириш, рақамли банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, рақамли тўлов хизматларини ривожлантириш ва мобил иловалардан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида амалга оширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Путиннинг огоҳлантиришича, Москва эндиликда Киевга Россияга қарши қурол ишлатишга рухсат берган давлатлардаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга.
Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.