Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан деярли уч йил ўтиб, Ғарб давлатлари можародан чарчаган. Қайд этилишича, уларда «Киевга ҳарбий йўл билан ғалаба қозонишга ёрдам бериш учун энди сиёсий ирода йўқ» ва улар Россия Федерацияси билан музокаралар орқали тинчликка эришишга интилмоқда. Шу билан бирга, Москва «ҳали ҳам ресурсларни сафарбар қилмоқда» ва ўқ-дорилар ва фронтга боришга тайёр кўнгиллилар етишмаяпти. Журналнинг қўшимча қилишича, «ҳар қандай тинчлик келишуви Украина ва Ғарбнинг Россияга таслим бўлиши билан баробар бўлади».
Материалда айтилишича, Россия Федерацияси иқтисодий жиҳатдан ўзини Шарққа йўналтирган, Хитой, Ҳиндистон ва Осиё ва Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатлари билан савдо ҳажмини оширган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.