Турк актрисаси энг гўзал мусулмон аёллар рўйхатига киритилди (ФОТО)

Турк актрисаси энг гўзал мусулмон аёллар рўйхатига киритилди (ФОТО)

Ҳиндистоннинг "Bollyinside" нашрига кўра туркиялик актриса Фахрие Эвжен дунёдаги энг гўзал 10 та мусулмон аёл рўйхатига киритилган. "Геже" нажрининг ёзишича, Эвжен рейтингдаги ягона турк аёлига айланди.

Турк актрисаси энг гўзал мусулмон аёллар рўйхатига киритилди (ФОТО)

Манбага кўра, турк актрисаси ўнинчи ўринни эгаллади. Эвжен ўзининг ташқи фазилатларидан ташқари, учта хорижий тилни – немис, испан ва инглиз тилларини билиши, шунингдек, Истанбулдаги бир нечта меҳрибонлик уйларига хайрия ва ҳомийлик қилишга кўп вақт ажратиши билан ҳам эътиборни тортди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу рейтингдан нафақат ўзининг ташқи қиёфаси, балки ҳурматга сазовор шахсий фазилатлари билан эътиборни тортган дунёнинг турли бурчакларидан 10 нафар мусулмон аёл ўрин олган. Бу аёллар турли касбларга мансуб, дунёқараши ва фуқаролик позицияларига эга, аммо уларнинг барчаси жозибали, кучли, истеъдодли ва ақлли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!