Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасини таҳлил қилди.
Туризм мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни. Сўнгги йилларда туризм миллий иқтисодиётнинг "ўсиш нуқталаридан" бирига айланди. У туризмга алоқадор бошқа тармоқларни ривожлантириш учун драйвер бўлиб, юқори мультипликатив таъсири билан даромадларнинг ортишига хизмат қилади. Туризм Ўзбекистон шароитида янги иш ўринларини ташкил этишда ҳам муҳим омил ҳисобланади.
Туризмни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли уч йил ичида сайёҳлар сони 2,5 баравар ошди. Агар 2017 йилда уларнинг сони 2,7 миллион нафарни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда 6,7 миллион нафарга етди. 2020 йилда пандемия туфайли 1,5 миллион, 2021 йилда эса қарийб 1,9 миллион хорижий сайёҳ юритимизга келди. Туризм хизматлари экспорти 2020 йилда 370 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 15,1% ошиб, 422,1 миллион АҚШ долларига етди. 2022 йилда жами 4,5 миллион сайёҳнинг келиши, бунинг ҳисобига туризм хизматлари экспорти сезиларли даражада ортиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда туризм соҳасининг жадал тикланишида ижобий тенденциялар кузатилаяпти. Айни пайтда мамлакат чет эл саёҳатлари учун бутунлай очиқ. Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагида бўлганлар учун барча чекловлар олиб ташланди. Пандемиядан кейин ички туризмни тиклаш ва аҳолининг мамлакат бўйлаб саёҳат қилишини тизимли равишда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.