Тун кулгиси!.. (23-қисм)

Тун кулгиси!.. (23-қисм)

Бойвачча маҳаллий газета муҳаррири кабинетига кириб келиб сўради:

— Бу қанақаси? Бир ҳафта олдин “Итим йўқолиб қолди. Топган одамга минг доллар мукофот бераман” деб эълон бергандим. Ҳалигачаям чоп этмабсизлар-ку!

— Тўғри, ҳали чоп этмадик.

— Сабаб?

— Сабаби шуки, барча ходимларимиз бир ҳафта олдин итингизни қидириб чиқиб кетишган.

***

Врач аёлдан сўради:

— Нега узоқ вақт текширтиришга келмадингиз?

— Мен... Касал эдим...

 

***

Врач беморга қандай ташҳис қўйишни билмай гаранг эди. Охири у бемордан сўради:

— Илгариям шу ерингиз безовта қилиб турармиди?

— Ҳа, беш йил олдин безовта қилганди.

— Ҳа-а... Демак, қайталанибди-да!

 

***         

Бир беморнинг ҳасратидан:

— Тиш дўхтирини қанча боқма, барибир оғзингга қарайверади!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!