Газета маълумотларига кўра, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Украина бўйича махсус вакил Кит Келлог президент Доналд Трампни Москвага, айниқса, ҳудудий талаблар масаласида эҳтиёткорлик билан ва қатъий ёндашишга ундамоқда. Улар Трампдан Россияга нисбатан кескинроқ позиция тутишни талаб қилмоқда.
"Бошқа томондан эса, сўнгги ойларда бир неча бор Россияга сафар қилган Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стив Уиткофф “Москва урушни тўхтатишга тайёр” деб ҳисобламоқда ва бу нуқтайи назарни Трамп ҳам қўллаб-қувватламоқда", дея қайд этди WSJ.
Нашрнинг ёзишича, бу қарама-қаршиликлар Россиянинг Суми шаҳрига уюштирган ракета ҳужумидан сўнг юзага чиққан. Ушбу ҳужум оқибатида 35 киши ҳалок бўлганди.
Трамп бу ҳодисани “хато” деб атаган бўлса, Келлог ракета ҳужумини “ҳар қандай одоб ва ахлоқ меъёрларини бузувчи ҳаракат” деб баҳолаган, Рубио эса уни “даҳшатли” ва “фожиали” деб атаган.
"Шунга қарамай, Россияга нисбатан кескин чораларни талаб қилаётган Трамп маъмуриятидаги амалдорлар ҳам АҚШ президентининг урушни тугатишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлайди", дея қўшимча қилди .l
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.