Европанинг етти мамлакати парламенти вакиллари АҚШ раҳбариятига мурожаат қилиб, "Кремл томонидан босим ва алдовларга берилмаслик" ҳамда "Россиядан келаётган глобал таҳдид қаршисида ҳақиқий лидерликни намойиш этиш"га чақиришди.
Болтиқбўйи давлатлари, Франция, Чехия, Буюк Британия ва Украина парламентлари депутатлари шунингдек, Украинани Европа Иттифоқи ва NATО'га тезроқ қабул қилиш, Россиянинг музлатилган активларини Киев фойдасига мусодара қилишни ва Владимир Путин ҳамда "унинг барча шерикларини" ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишни талаб қилишди.
"Биз 1938 йил Мюнхенда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Ҳарбий жиноятчи Путин билан музокаралар ўтказиш самарасиз. Унинг асосий мақсади — бизнинг иттифоқчимиз, Қўшма Штатларни заифлаштириш ва таҳқирлаш", дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, 1938 йил 30 сентябрда Мюнхенда Буюк Британия Бош вазири Невилл Чемберлен, Франция бош вазири Эдуард Даладъе, Бенито Муссолини ва Адолф Гитлер Судет минтақасини Германияга қўшиб бериш тўғрисида келишув имзолашган эди. Чехословакия расмийлари бу маросимга таклиф этилмаган эди. Ғарб тарихчиларининг кўпчилиги фикрича, ўшанда Буюк Британия ва Франция сиёсатчилари бутун Европани қамраб олиши мумкин бўлган урушдан қўрқиб, “юмшатиш сиёсати”ни олиб борган ва Гитлер Чехословакиянинг бир қисмини олгач, тинчланади деб умид қилишган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.
Шимолий Атлантика иттифоқининг Жанубий Кавказдаги ҳар қандай ҳаракатлари "у ерда беқарорлик ҳудудини яратишга" қаратилган, деб таъкидлади Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.