NBC News хабар беришича, Британия шаҳзодаси Эндрюни жинсий зўравонликда айблаган америкалик Виржиния Жуффре Ғарбий Австралиядаги фермасидаги уйида ўлик ҳолда топилган.
Жуффренинг қариндошлари баёнотига кўра, у ўз жонига қасд қилган. У 41 ёшда эди.
"Виржиния жинсий зўравонлик ва жинсий қулликка қарши курашда жасоратли жангчи эди. У кўплаб жабрланганларга ёрдам берган нур эди. Охир-оқибат зўравонлик юки шунчалик оғирлашдики, Виржиния уни энди кўтара олмай қолди," дея Жуффре оиласи баёнотидан иқтибос келтиради нашр.
Виржиния Жуффре 2021 йил август ойида Қиролича Елизавета II нинг ўғлига қарши жинсий зўравонлик бўйича даъво қўзғатган эди. Унинг айтишича, у ўсмирлик чоғида шаҳзода билан дўст бўлган америкалик молиячи Жеффри Эпштейннинг қурбонига айланган. Эпштейн 2019 йилда вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланиб, қамоқхонада ўз жонига қасд қилган эди.
Жуффренинг айтишича, Эпштейн уни ўзининг нуфузли танишлари, жумладан, шаҳзода Эндрюга "фойдаланиш учун берган". 2001 йилда, 17 ёшида эканида, у Британия маликасининг ўғли билан уч марта жинсий алоқада бўлганини америкалик аёл маълум қилди.
Шаҳзода Эндрю бу айбловларни бир неча бор инкор этган. Ню-Ёрк суди даъвони рад этишдан бош тортганидан сўнг, у ҳарбий унвонларидан маҳрум этилди, шунингдек, қироллик ҳомийлик вазифаларини топширди ва "Қироллик олий ҳазратлари" унвонидан воз кечди. 2022 йил февралда шаҳзода Эндрю ва Виржиния Жуффре судгача келишувга эришгани эълон қилинди. Шаҳзода Эндрю Жуффрега товон пули тўлашга розилик билдирди, аммо унинг миқдори ошкор қилинмади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.