19–21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти яшил инновациялар марказига айланади: “Central Asian Expo” (CАEx) кўргазмалар мажмуасида илк бор "Eco Expo Central Asia 2025" экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу шунчаки кўргазма эмас – барқарор келажак йўлида глобал экологик ҳамжамият, саноат, давлат ва хусусий тузилмаларни бирлаштирадиган ҳаракатдир.
“Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси илғор экологик технологиялар, амалиёт ва ечимлар алмашиш учун минтақадаги биринчи ихтисослаштирилган платформадир. Бу ерда ҳамма нарса намойиш этилади: экологиядаги сунъий интеллектдан тортиб сувни тежаш ечимларигача, яшил энергиядан экотуризмгача. Марказий Осиёда илк бор Туркия, Хитой, БАА, Япония, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Германия ва бошқа 25 дан ортиқ давлатдан экспонентлар иштирок этади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эълон қилинган “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт” йили доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда. Бу мамлакатимизнинг экология соҳасидаги миллий ва халқаро фаоллиги ошиб бораётгани, экологик ислоҳотлар кучайтирилаётгани ва дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорлик мустаҳкамланаётганидан далолатдир.
Кўргазма иштирокчилари учун Eco Expo нафақат ўзларининг яшил ташаббусларини намойиш этиш, балки янги бозорларга чиқиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, экологик инновациялардан илҳом олиш ва глобал экологик тенденсиянинг бир қисмига айланиш имкониятидир. Бу ерда бизнес учрашувлари, тақдимотлар, экспертлар панельлари, шунингдек, стартаплар ва экологик лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтади.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг яшил ташаббуслар илгари сурилаётган ҳудудлари, барқарор амалиётни фаол жорий этаётган вазирлик ва идоралар, экологик фикрлашни ўргатувчи саноат таълим муассасалари, экомаршрутларни таклиф этувчи туристик жойлар ва бошқалар намойиш этилади. Қуйидаги бўлимларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: яшил шаҳарлар, тоза технологиялар (clean-tech), экомолия, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек, яшил транспорт ва ободонлаштириш.
Асосий кўргазмадан ташқари меҳмонларни экспертлар ва соҳа етакчиларининг тақдимотлари, мамлакатнинг табиий меросига бағишланган видеотанлов ва фотокўргазма, Ўзбекистон экологияси ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиши, табиат ва инсон уйғунлигини акс эттирувчи бадиий кўргазмалар кутмоқда.
"Eco Expo Central Asia 2025" — Марказий Осиёдаги энг муҳим экологик тадбирнинг бир қисмига айланиш учун ноёб имкониятдир. Уч кун давомида кўргазма минтақанинг экологик кун тартибини ўзгартиришга, барқарор ва экологик тоза технологиялар соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш учун янги истиқболларни очишга имкон берадиган платформага айланади.
https://ecoexpo.uz/ ҳаволаси орқали стендни олдиндан банд қилиб, экокўргазма иштирокчисига айланишингиз мумкин.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трампни Россияга ҳасад қилишда ва мамлакат Ғалаба кунини нишонлашга эътибор қаратаётганликда айблади.
АҚШ 2025 йил май ойида энг янги Б61-13 термоядровий бомбасининг биринчи намуналарини чиқаришни кутмоқда, деди Энергетика департаменти қошидаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.
Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.
2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.
"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Россия Ташқи разведка хизмати таъкидлашига кўра, 9 май куни Киев Европа давлатлари раҳбарларини “муқобил тадбир”га таклиф қилган. У ерга таклиф қилинган давлатлар таркиби Улуғ Ватан урушида мағлубиятга учраган Гитлернинг СССРга қарши коалицияси давлатларига тўлиқ мос келади.
Ижтимоий тармоқлар Ғазони тарк этмасликларини айтаётган, ўз фикрларини билдираётган ва босқинчиликка қарши тарихий курашлари ҳақида сўзлаётган одамларнинг хабарлари билан тўлиб-тошган.
2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.