Ҳиндистон бошқарувидаги Кашмирнинг Паҳалгам шаҳрида қуролланганлар 26 кишини ўлдирганидан сўнг, Ҳиндистон ва Покистон қўшинлари кетма-кет иккинчи кун ўқ отишмаларини давом эттирмоқда. Ҳиндистон бу ҳужумда Покистонни айбламоқда.
Покистон Бош вазири Шариф мамлакатнинг ўз суверенитетини ҳимоя қилишга тайёр эканлигини, аммо ҳужум бўйича "холис" халқаро тергов ўтказилишига рози эканлигини билдирди.
Қуролланган полиция ва ҳарбийлар Кашмирда ҳужум сабабчиларини қидириб, уйлар ва ўрмонларни текширмоқда. Ҳиндистон армияси қўмондони минтақадаги хавфсизлик ҳолатини кўздан кечирди.
Ҳиндистон расмийларининг айтишича, улар ҳужумдан сўнг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги муҳим шартномада иштирокини тўхтатиб, Покистонга "бир томчи ҳам сув" бормаслигини таъминлаш устида ишламоқда.
Икки давлат бир-бирига нисбатан қаттиқ дипломатик чоралар кўрди, жумладан, қуруқликдаги чегараларни ёпиш, савдони тўхтатиш ва хавфсизлик ходимларини чиқариб юбориш.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трампни Россияга ҳасад қилишда ва мамлакат Ғалаба кунини нишонлашга эътибор қаратаётганликда айблади.
АҚШ 2025 йил май ойида энг янги Б61-13 термоядровий бомбасининг биринчи намуналарини чиқаришни кутмоқда, деди Энергетика департаменти қошидаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.
“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.