Франциянинг Нант шаҳридаги мактабда пичоқ билан ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.
Пайшанба куни Франциянинг ғарбида жойлашган Нант шаҳридаги мактабда юқори синф ўқувчиси пичоқ билан ҳужум қилиб, камида тўрт кишини яралади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ полицияга таяниб хабар берган.
BFMTV телеканали бир нечта манбаларга таяниб хабар беришича, яраланганлардан бири вафот этган.
Маълумотларга кўра, ўқитувчилар полиция келгунгача ҳужум қилган ўқувчини тўхтатишга муваффақ бўлган. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган.
Ҳодиса жойига етиб келган Франция Ички ишлар вазири Брюно Ретайо бу ишни тахминан 50 нафар терговчи кўриб чиқаётганини ва улар тинмай иш олиб бораётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 70 нафардан ортиқ шахс сўроқ қилинган.
Франция Бош вазири Франсуа Байру ҳужумдан сўнг мактабларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.
Нант шаҳар прокурори шанба куни матбуот анжумани ўтказиб, ҳодиса ҳақида батафсил маълумот бериши кутилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Бу тартибда асосий “қоида” шуки, пул аввал банкда эскроу ҳисобда сақланади ва фақат шартнома нотариус томонидан тасдиқлангандан кейингина сотувчига ўтказилади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.