Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредитлар тақдим этиб келинмоқда.
Бироқ берилган имкониятдан оқилона фойдаланмай, ўз вақтида кредит пуллари сўндирмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Мисол учун, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 11.11.2024 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар “М.Қ.Сирдарё” МЧЖдан ундирувчи АТ “Микрокредитбанк” фойдасига 1 млрд. 744 млн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли, Сайхунобод тумани, Пахтакор маҳалласида жойлашган, баҳоси 2 млрд. 950 млн. сўм бўлган ғишт заводи хатланган ва аукцион савдосига чиқарилган.
Натижада, қарздор томонидан 1 млрд. 744 млн. сўм кредит қарзи ҳамда қарздорлик сабаб юзага келган 34,9 млн. сўм ижро йиғими маблағи тўлиқ тўлаб берилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.