Туркия атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазири Мурат Курум маълум қилишича, Истанбулда 6,2 балл кучидаги зилзиладан сўнг биноларга зарар етгани ҳақида 6539 та хабар келиб тушган.
Энг кўп мурожаатлар Бахчелиэвлер, Эсенлер, Багcилар, Зейтинбурну ва Авcилар туманларида қайд этилган.
Аксарият хабарлар шаҳарнинг Европа қисмидан келган. 1473 та ҳолатда бинолар шикастланмаган, яна 101 та бинога енгил шикаст етгани аниқланган. Курумнинг таъкидлашича, силкинишларнинг қисқа давом этганлиги (13 сония) туфайли жиддий вайронагарчиликларнинг олди олинган.
Шунингдек, вазир 81 та вилоятни қамраб олувчи шаҳар трансформацияси ва ижтимоий қурилиш дастури бошланганини эълон қилди. Ҳукумат вакиллари аввалги зилзилалар ҳудудида 540 мингта уй-жой қурилишини якунлашни ваъда қилди, шундан 450 мингтаси 2025 йил охиригача жабрланганларга топширилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.