Минскда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари раҳбарлари иштирокидаги Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига бағишланган IV Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Унда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.
▪️Музокараларнинг дастлабки икки раунди – гуманитар масалаларни ҳал қилишга ёрдам берди. Биз асирлар билан алмашдик ва қурбон бўлган аскарлар жасадларини топширдик.
▪️Россия Украинага яна 3 мингга яқин аскарлар жасадларини топширишга тайёр.
▪️Россия Украина билан музокараларнинг учинчи раундига тайёр, делегациялар раҳбарлари санани муҳокама қилмоқда.
▪️Украина ва Россия меморандумлари бир-бирига қарама-қарши бунинг ажабланарли жойи йўқ.
▪️Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар текислаша бошлади, дастлабки қадамлар қўйилди.
▪️Трамп билан учрашув бўлиши мумкин: биз уни мамнуният билан тайёрлаймиз.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Боку Россия билан муносабатлардаги зиддият туфайли МДҲ иқтисодий кенгашида иштирок этишдан бош тортди. Бу қарор икки давлат ўртасидаги кескинлашув фонида қабул қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.