Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
"Менинг маъмуриятим TikTok'ни сақлаб қолиш бўйича битим устида жуда фаол ишлади ва биз катта ютуқларга эришдик. Битим ҳали кўпроқ ҳаракатларни талаб қилади. Мен барча зарурий жараёнларни таъминлаш учун TikTok'нинг фаолиятини яна 75 кунга узайтириш тўғрисидаги фармонни имзоладим”, – деб ёзди Трамп.
"Биз Хитой билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз. Тушунишимча, улар ўзаро божларимиздан (бу АҚШ ва Хитой ўртасида адолатли ва мувозанатли савдо учун зарур!) унчалик мамнун эмас. Бу эса божлар энг кучли иқтисодий восита ва миллий хавфсизлигимиз учун ниҳоятда муҳим эканини исботлайди! ТikTok ва Хитой билан битим тузиш йўлида ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутяпмиз", – дея қўшимча қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Доналд Трамп ТikTok'ни АҚШ вакилларига сотиш учун 5 апрелгача муддат белгилаган эди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Доналд Трамп 9 апрел кунидан бошлаб Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этиш билан таҳдид қилди Унинг айтишича, бу Вашингтоннинг Хитой импортига божларни ошириши сабаб Пекин томонидан жорий қилинган АҚШ импортига қўшимча 34 фоизлик божларга жавоб бўлади.
Исроилнинг вахшиёна тажовузи яна қанча давом этади? Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.