“You Gov” тадқиқот компанияси ўтказган сўров натижасига кўра, аксарият америкаликлар АҚШ фонд бозори қулашида Дональд Трампни айбдор ҳисоблайди.
Респондентларнинг 67 фоизи жавобгарликни Президентнинг зиммасига юклаган, 19 фоиз иштирокчи назарида у айбдор эмас. 14 фоиз сўралганлар қарор чиқаришга иккиланган. 44 фоиз одам Америка фонд бозорининг ҳозирги ҳолатини аянчли, дея баҳолаган. 9 фоиз учун вазият аъло даражада. Тадқиқотда қатнашган 10 фоиз фуқаро эса “яхши” баҳосини белгилаган. Сўров иштирокчиларининг 19 фоизи бозорнинг жорий ҳолати адолатли эканини таъкидлаган.
Сўров 7 апрель куни 4610 нафар америкалик ўртасида ўтказилди.
Трампнинг “жавоб тарифлари” жорий этилиши ҳақидаги баёнотидан кейинги биринчи ҳафта охирида АҚШ фонд биржаси асосий индекс 5,5 фоиз пасайган ҳолда ёпилди. Ихтисослашган нашрлар икки кунлик тарифлар давомида бозор 6,6 триллион доллар зарар кўрганини таъкидлаб, бундай кескин ўзгариш тарихда кузатилмаганини ёзган.
2 апрель куни Америка етакчиси бошқа давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун алоҳида тарифлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади ва ўша санани “озодлик куни” деб атади. Энг паст ставка 10, Европа Иттифоқи товарлари учун 20 фоиз бож белгиланди.
Трампнинг ўзи айни ташаббусдан давлат бюджетига 6-7 триллион доллар даромад келтиришни ваъда қилган.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинадаги қуролли можаро 2025 йилда якунланишини кутмоқда. Бундай маълумотлар ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида келтирилган.
Покистон Сенати (парламент юқори палатаси) бир овоздан Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир ҳудудида содир этилган терактда Исломободнинг ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди, дея хабар беради Dawn портали.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.