Самарқанд Иқлим Форумида қандай натижаларга эришилди?

Самарқанд Иқлим Форумида қандай натижаларга эришилди?

4–5 апрель кунлари Ўзбекистон яна бир муҳим халқаро тадбир — Самарқанд Иқлим Форумига мезбонлик қилди.

Мазкур форум Марказий Осиё тарихидаги иқлим масаласига бағишланган илк тарихий воқеликка айланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг уч нафар ўринбосари, БМТнинг экология йўналишидаги ташкилотлари, конвенциялари раҳбарлари, бир қанча давлатлар, халқаро ташкилотлар ва агентликларнинг (UNCCD, FAO, UNIDO, INECE, ICBA) 30 дан ортиқ экология соҳасига масъул вазирлари, етакчилари ҳамда бошқа кўплаб хорижлик мутахассисларнинг иштироки Форумнинг нуфузини янада оширди.

Форумда Яшил ривожланиш концепцияси тақдимоти бўлиб ўтди ва ушбу концепцияни Бразилияда бўлиб ўтадиган CОP30 доирасида тасдиқлаш учун тегишли чоралар кўришга келишилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2023 йилда CОP28 да расман ишга туширилган саноат декарбонизацияси ва глобал даражада жамоавий ҳаракатни кучайтириш бўйича тажриба алмашиш учун платформа бўлиб хизмат қилувчи, юқори иқлим амбицияларига эга 43 мамлакатнинг ихтиёрий коалицияси ҳисобланган «Climate Club»га аъзо бўлди.

Маълумот учун, «Climate Club» фаолияти учта асосий йўналишни қамраб олади: ташламаларни камайтириш бўйича шаффоф сиёсатни амалга ошириш, саноатни ўзгартириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Ташкилотнинг асосий мақсади Париж келишувини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва глобал соф «ноль чиқинди»га эришиш учун иқлим бўйича ҳаракатларни тезлаштиришдир.

Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлимга қарши кураш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги Англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур Меморандум Ўзбекистон ва Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлимга қарши курашиш, табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва уларни бошқариш соҳасида аниқ ҳаракатлар ва тадбирларни амалга оширишда ҳамкорликни давом эттиришга хизмат қилади. Мақсад Ўзбекистоннинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан барқарор, иқлим шароитига чидамли ва эмиссияси кам бўлган ривожланишига ҳисса қўшиш ва турли халқаро конвенциялар, шартномалар шартларини бажаришда қўллаб-қувватлашдир.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Қирғиз Республикаси Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги ўртасида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») кадрлар тайёрлаш учун квота ажратиш тўғрисида Меморандум имзоланди. Унга кўра, Қирғиз Республикаси талабаларига 9 тагача квота ўринлари ажратилади (бакалавриат таълим йўналишлари учун 5 тагача, магистратура таълим йўналишлари учун 4 тагача). Меморандумдан мақсад минтақавий ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш, атроф-муҳитни ўрганиш ва иқлим ўзгариши соҳасида салоҳиятли кадрлар сонини оширишдан иборат.

Бундан ташқари, БМТ Болалар жамғармасининг (UNICEF) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича ўзаро Англашув Меморандумига имзо чекилди. Унга кўра, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва салбий оқибатлари таъсирини юмшатиш, табиий офатлар хавфини камайтириш ва болалар учун муҳим хизматларнинг инклюзив, барқарор ва экологик хавфларга тайёр бўлишини таъминлаш йўли билан болалар ва ёшларнинг чидамлилигини мустаҳкамлаш соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожлантирилади. Шунингдек, долзарб экологик масалаларда болаларнинг иштироки кенгайтирилади ва уларнинг саломатлигини таъминлаш устувор вазифага айлантирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Рубл дунёнинг барча валюталарини ортда қолдирди

2025 йил бошидан бери россия рубли долларга нисбатан энг кучли мустаҳкамланган валютага айланди.

Исроил вазири ўз қизини зўрлаганликда айбланмоқда

Отаси ва укаларидан бири томонидан жинсий зўравонлик қилганини айтди

Гидрометеорология хизмати агентлиги тезкор ахборот берди

19–22 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелотти билан хайрлашган тақдирда вақтинчалик мураббий тайинлаши мумкин.

Kazakh Scout: Ўзбекистон U17 терма жамоасининг камида ярми Европа ва Осиё жамоаларига ўтиши керак

Твиттер ижтимоий тармоғида "Kazakh Scout" профилини юритувчи шахс Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал - бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

Путин Украинадаги жангларни тўхтатишни таклиф этди

Ушбу таклиф Путиннинг уч йил олдин уруш бошланганидан бери берган биринчи расмий ишораси бўлиб, Россия босқинни тўхтатиш бўйича талабларидан чекиниши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ватикан Рим папаси Францискнинг васиятномасини эълон қилди

Бу ҳақда Муқаддас Тахт матбуот хизмати тарқатган 2022 йил 29 июнь куни тузилган понтифик васиятномасидан келиб чиқади.

Футбол эмас, хоккей?! Бизга фарқи йўқ, барибир, чемпион бўлаверамиз!

Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар. Қувонарлиси, апрель ойида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмади.

Ўзбекистонда тўйлар тартибга солинади

Ўзбекистонда президент фармони билан тасдиқланган лойиҳага асосан тўйлар тартибга солинади.

Путиннинг Трампга совғаси

CNN телеканали Россия президенти Владимир Путин март ойида америкалик ҳамкасби Доналд Трампга совға қилган портретини чоп этди.

Арманистонда қамоқхоналардаги ўлимлар сони ортишда давом этмоқда

Бу ҳақда мамлакат Жиноят-ижроия хизмати хабар берди.

Майкл Жордан барча даврларнинг энг кўп маош олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

“Репорт” нинг Спортиcо порталига таяниб хабар беришича, америкалик гольфчи Тайгер Вудс иккинчи, португалиялик футболчи Криштиану Роналду учинчи ўринни эгаллаб турибди.

ЖССТ раҳбари АҚШ молиялаштиришни қисқартириши сабабли оммавий ишдан бўшатишларини эълон қилди

“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесусга таяниб, Agence France-Presse хабар берди.

Шимолий Америка аста-секин ер остига чўкмоқда

Техас университетининг бир гуруҳ геологлари Nature Geoscience журналида тадқиқот натижаларини эълон қилишди.

Фарзандларга эътиборли бўлинг!

Санкт-Петербургда 13 ёшли бола фирибгарларга 10 млн. рубл (яъни $123 минг)дан ортиқ пулни бериб юборди.

Ҳиндистонда тўрт қаватли бинонинг қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди

Қулаш Ню-Деҳлида кучли шамол ва момақалдироқ билан бирга кучли ёмғир ёғишидан бир неча соат ўтгач содир бўлган.

Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.

АҚШ Қримни Россия деб тан олишни таклиф қилади – WP

Бу ҳақда The Washington Post бир неча манбаларга таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Лондондаги музокараларда Украина ва Европага Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — The Washington Post

Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.

Испанияда Рим папаси муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди

Бу ҳақда AFP Испания адлия вазири Феликс Боланос 21 апрель куни телемурожаатида хабар бермоқда.

Украина Украина Қуролли Кучларидаги ҳалокатли йўқотишлар туфайли сафарбарликни оширишни кўриб чиқмоқда

Украинада Республика Қуролли Кучлари ( АФУ ) сафларида жиддий йўқотишлар ва дезертирлик туфайли сафарбарликни ошириш керак .

Папанинг руҳий васиятномаси нашр этилди

Бу ҳақда Vatican News нашри хабар бермоқда .

Орландо аэропортида самолёт ёниб кетди

Бу ҳақда АҚШ фуқаро авиацияси маъмурияти (ФАА) маълумотларига таяниб, Fox35 минтақавий телеканали хабар берди.

ҲАМАС АҚШГА Туркия ёрдами билан Исроил билан келишув таклифини тақдим қилмоқчи

Бу ҳақда “Asharq al-Awsat” газетаси ҳаракатдаги манбаларга таяниб хабар берди.

Ғазо секторида 2 миллион фаластинлик инсонпарварлик ёрдамига тўлиқ қарам

Бу ҳақда Фаластин ҳукумати алоқа маркази хабарида айтилади.

Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини расман маълум қилди

Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.

Трампнинг айтишича, кўплаб давлатлар раҳбарлари ундан тарифларни туширишни сўрамоқда

АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, кўплаб дунё етакчилари ва ишбилармонлари Вашингтондан божхона тўловларини камайтиришни сўрамоқда.

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди.

Хитой янги водород бомбасини синовдан ўтказди

Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.

Зеленскийнинг офиси Лондон музокараларида иштирок этишини тасдиқлади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешченко маълум қилди.