Британия “глобал беқарорликнинг янги даврида” харажатларни камайтириш ва самарадорликни ошириш мақсадида штатни ислоҳ қилаётгани сабабли, юзлаб мустақил давлат органларини ёпиши мумкинлигини эълон қилди.
АЗЕРТАДЖ хабар беришича, Буюк Британияда юзлаб quangos ёки квази-автоном нодавлат ташкилотлар мавжуд. Улар солиқ тўловчилар томонидан молиялаштирилади, лекин ташкилотлар вазирлар томонидан назорат қилинмайди. Улар орасида Health and Safety Executive, Network Rail ва Migration Advisory Committee каби давлат идоралари бор, дея хабар беради Peuters.
Буюк Британия ҳозир тежамкорлик режимида. Бунинг сабаби, Ғазначилик вазири Рэйчел Ривз АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий қилинган тарифларнинг оқибатларини бартараф этишда фискал қоидаларга амал қилишга қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда.
Ҳукумат глобал беқарорлик уни бюрократияни ислоҳ қилишда “олдинга боришга ва тезроқ ҳаракат қилишга” мажбурлаши ҳақида огоҳлантирди.
Ўтган ой бош вазир Кир Стармер NHS Englandни (соғлиқни сақлаш тизимини назорат қилувчи орган) тарқатиб юбораётганини ва унинг функцияларини давлат соғлиқни сақлаш департаментига қайтаришини эълон қилди. Бу унга юзлаб миллион фунтни тежаш имконини беради.
2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.