Тошкентлик эркак 37 ёшли аёлга: "700 доллар бермасанг, шармандангни чиқараман"

Тошкентлик эркак 37 ёшли аёлга: "700 доллар бермасанг, шармандангни чиқараман"

Ички ишлар органларига 37 ёшли Шахло Т. мурожаат қилиб, ундан 700 АҚШ долларини товламачилик билан талаб қилаётган шахсга нисбатан чора кўришни сўради.

Акс ҳолда, Шахло эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиши билан қўрқитган. 16-октябрь куни соат 16.30 да Яшнобод туманида пулларни олиш вақтида 35 ёшли Абдувахоб Н. қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!