Тошкентдаги омборхонани ўмарган қоровул ва унинг шериги ушланди

Тошкентдаги омборхонани ўмарган қоровул ва унинг шериги ушланди

Шу йил 5 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Аполло Фарм Трайд хусусий корхонасига қарашли омборхонага дераза ўрнида бўлган гипсокартон деворини бузиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, у ердан Мирзо Улуғбек тумани Зулайхо кўчасида яшовчи Ш.И.га тегишли 800 дона Триметазидин дигидрохлорид номли дори воситаларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Зомин тумани Бахт маҳалласида яшовчи, юқоридаги хусусий корхона қоровули М.Ў. ва Улуғбек МФЙ Хоразмий кўчасида яшовчи И.Р.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!