Тошкентдаги Беларусь давлат педагогика университети филиалига 150 нафар талаба қабул қилинади

Тошкентдаги Беларусь давлат педагогика университети филиалига 150 нафар талаба қабул қилинади

2018 йилнинг 11 – 17-октябрь кунлари Тошкент давлат педагогика университетида Максим Танк номидаги Беларусь давлат педагогика университетининг инновацион педагогика факультетига кириш имтиҳонлари ўтказилади. Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда.

Икки олий таълим муассасаси томонидан имзоланган қўшма таълим дастурларига мувофиқ кириш имтиҳони дефектология, психология ҳамда мактабгача таълим йўналишлари бўйича бўлиб ўтади. Имтиҳонлар Беларусь давлат педагогика университети эскпертлари иштирокида ўтказилади.

Жорий ўқув йили учун қўшма факультетга уч йўналиш бўйича жами 150 нафар талаба шартнома асосида қабул қилиниши режалаштирилган. Ўқишга қабул қилинган талабалар уч йил Тошкент давлат педагогика университетида ва бир йил Беларусь давлат педагогика университетида таҳсил олади.

Факультет битирувчиларига ҳар икки олий таълим муассасасининг дипломи берилади.

Беларусь давлат педагогика университети билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриатга қабул қилинган талабалар учун ўқиш истисно тариқасида жорий йилнинг 20 октябридан бошланади.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!