Тошкентда ўзганинг суратларини ҳақоратли ёзувлар билан ижтимоий тармоқларда тарқатган аёл ушланди

Тошкентда ўзганинг суратларини ҳақоратли ёзувлар билан ижтимоий тармоқларда тарқатган аёл ушланди

Тошкент шаҳрида ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Яшнобод туманида яшовчи 33 ёшли (аёл) Р.Д. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида “Ман бахтлимаааннн” номли профил эгаси, Р.Д.нинг фотосуратларини ҳақоратли ёзувлар билан ижтимоий тармоққа жойлаштирганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сергели туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) Х.Ф. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.Ф. жабрланувчи Р.Д.нинг фотосуратларини Telegram, шунингдек, Instagram ижтимоий тармоғидаги “аллоҳим_0101” аккаунти орқали турли сўзлар билан ҳақоратлаб, камситган ва ушбу аккаунтда унинг фотосуратларини ҳақоратли ёзувлар билан жойлаштиргани аниқланган тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  • Июль охирларида Бухоро шаҳрида эркак билан ишқий муносабатда бўлиб, уни турмуш ўртоғига ошкор қилмаслик эвазига телефон талаб қилган қиз қўлга олинганди.
  • Май ойида Тошкентда аёлнинг фото-видеоларини эри ва қайнотасига кўрсатишини айтиб, ундан пул талаб қилган эркак ушлангани,
  • Тошкент вилоятида 19 ёшли қизнинг суратларини тарқатиш билан таҳдид қилган йигит қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!