Тошкентда таниқли блогер санитария қоидаларини бузиб, ИИВ ходимларини масхара қилди

Тошкентда таниқли блогер санитария қоидаларини бузиб, ИИВ ходимларини масхара қилди

Таниқли Instagram-саҳифаларнинг бирида муаллиф санитария-эпидемиология талабларини менсимаганлигини намойиш этганлиги акс этган бир нечта фото ва видеолар, шу билан бирга беодоблик сўзларини ишлатиб ички ишлар органлари ходимларининг карантин кунларида олиб бораётган ишларини масхара қилганлиги Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг назарига тушди. 

Олиб борилган текширув натижасида мазкур аккаунтни бошқарадиган шахс 21 ёшли муқаддам судланган Гейдар А. эканлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан зарур чоралар кўрилиши учун мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Миробод тумани маъмурий судига йўналтирилди. Ҳуқубузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддасига мувофиқ суд томонидан етти суткалик маъмурий жазо қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!