Тошкентда совуқ сув нархи ошди

Тошкентда совуқ сув нархи ошди

Сувсоз корхонасининг хабар беришича, Тошкентда 24 апрелдан совуқ сув тарифлари ошди. Янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан 2 апрель куни тасдиқланди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил январдаги қарорига биноан, ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун - 100 сўм 1 м.куб.дан олинади.

Марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр куб нархи энди 1050 сўмни (ҳозирда 850 сўм), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз 715 сўмни (ҳозирда 615 сўм) ташкил этади.

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир куб метр сув нархи 615 сўмдан 715 сўмга оширилди, канализациясиз - 380 сўм.

Ички водопровод, раковина, унитаз, ванна ёки маҳаллий сув иситиш ускуналарига эга душ бўлган канализацияланган уйларда бир кишига ҳисоблагичсиз тўлаганда тариф апрель ойида 8933,22 сўмдан 9083,15 сўмга оширилди, майдан эса 10116,43 сўмни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!