Тошкентда пиротехника воситаларини сотишга уриниш қимматга тушди

A A A
Тошкентда пиротехника воситаларини сотишга уриниш қимматга тушди

Янги йил байрами тобора яқинлашгани сари унинг шукуҳи ортиб боради. Бироқ мана шу байрамона кайфиятга рахна соладиган ҳолат ҳам борки, дилни хира қилади. Байрам баҳона чўнтагини қаппайтиришни кўзлаганлар пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш пайига тушади. Ваҳоланки, пиротехника буюмлари ортидан соғлигига жиддий, ҳатто бир умрлик “тамға” бўлиб қоладиган ҳолатлар қайд этилгани ҳақида кўп ва хўп айтилади. Энг қизиғи, шу “иш” билан шуғулланувчиларнинг ҳам фарзанди бор. Шу жумладан, “қаҳрамонлар”имиз 27 ва 32 ёшли судланувчиларнинг ҳам бир нафар вояга етмаган боласи бор. Улар ҳамда жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар олдиндан тил бириктиришади. Бир гуруҳ бўлган ҳолда жуда кўп миқдордаги пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида ташиб ва сақлаб келишган...

Декабрь ойи... Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан холислар иштирокида тезкор тадбир ўтказилди. Жараёнда 2 нафар судланувчи ва жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар томонидан қайта сотиш учун олиб келинган, Яшнобод туманидаги уйда юклашга тайёр ҳолатда сақланиб келинаётган, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган жами 8 дона картон қутилардаги 218 дона “Золотой дракон”, 230 дона “Новый век”, 2 736 дона “Соловей разбойник” ва 4 дона “9D” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

Бундан ташқари, тадбир давомида, 32 ёшли судланувчи бошқарувидаги ва у томонидан Миробод туманидаги уй манзилида жойлашган автотураргоҳга олиб бориб қўйилган “Дамас” русумли автомашинанинг салон қисми холислар иштирокида кўздан кечирилади. Унда 144 000 дона “Трения”, 712 дона “Золотой песок”, 72 дона “Танец на льду”, 19 дона “Королевский салют на 64 залпов”, 4 дона “Королевский салют на 100 залпов”, 4 176 дона “Соловей разбойник”, 48 дона “9D” номли пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб олиб қўйилган.

ИИВ ЭКМнинг экспертиза хулосаларига кўра, олинган зарядлар таркибида портловчи моддалар йўқлиги ҳамда қурол-яроқ, ўқ дори, портлатиш қурилмалари туркумига кирмаслиги, ишлатиш учун яроқлилиги, Хитойда саноат усулида ишлаб чиқарилганлиги ва пиротехника воситалари хавфлилик даражаси бўйича IV, III ва II синфидаги пиротехника воситалари туркумига кириши аниқланган.

Баҳолаш ҳисоботига кўра, олиб қўйилган пиротехника воситаларининг бозор нархи 376 290 000 сўмни ташкил қилади.

— Менга танишим қўнғироқ қилиб, сотиладиган арча ўйинчоқлари борлигини ва уларни бир жойга олиб бориш кераклигини айтиб чақирди. Шунда бошқарувимдаги “Дамас” русумли автомашинада танишим айтган Яшнобод туманидаги уйга бордим. Дарвозани танишим очди ва ҳовлида турган 25 та қоғоз қутиларда бўлган юкларни мени автомашинамга ортишди. Сўнг танишим менга “автомашинангни бирор автотураргоҳга қўйиб тур, кейинчалик юкларни қаерга олиб бориш кераклигини айтаман”, деди. Автомашинамни бошқариб, ўзим биладиган Миробод туманидаги уй манзилида жойлашган автотураргоҳга олиб бориб қўйдим. Ўзим пиёда кетдим. Орадан бир қанча вақт ўтиб, менга ўзини божхона ходими сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилди. Бошқарувимдаги автомашинада пиротехника воситалари аниқлангани ва автомашина эвакуатор ёрдамида Божхона бошқармаси биносига келтирилганини айтди. Мени бошқармага чақиришди, бориб ҳолат юзасидан батафсил тушунтириш бердим. Ҳақиқатда автомашинамга арча ўйинчоқлари эмас, балки пиротехника воситалари юкланганини билмаганман. Автомашиналарга “чехол”лар сотиш билан шуғулланганим сабабли, Қирғизистондан ушбу турдаги ашёларни буюртма қилганман ва улар учун пул ўтказганман. 27 ёшли судланувчи билан илгаридан таниш бўлмаганман. Воқеа содир бўлган куни 150 000 сўм хизмат ҳақи эвазига юкларни олиб бориб беришга келишганман, - дейди судда айбига иқрорлик билдирмаган 32 ёшли судланувчи.

27 ёшли судланувчи эса судда айбига қисман иқрор бўлди. — Менга ўзини “Б.” сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, “пиротехника воситалари сотиб оламан, Тошкентга етказиб берсангиз пулларини бераман”, деди. Шундан сўнг 33 қоғоз қутига жойланган пиротехника воситаларини сотиб олиб, уларни юк автомашинасига ортиб, Тошкентга юбордим. Ўзим эса қариндошимнинг бошқарувидаги автомашинада Тошкентга келдим. Етиб келгач, “Бегзод”га қўнғироқ қилганимда, юкларни қаерга олиб боришни тушунтирди. Айтилган манзилга юк автомашинасини кузатиб олиб бордим ва автомашинани хонадон ҳовлисига киритиб, юкларни “Б.”, “Ш.” тушириб олишди. Сўнг юк автомашинасини йўлкира ҳақини бериб жўнатиб юбордим. Шу пайт ҳовлига кейинчалик шахсини билганим 32 ёшли судланувчи ўзини бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада кириб келди. “Б.” ва “Ш.” уни автомашинасига 25 қутидаги пиротехника воситаларини ортишди. 32 ёшли судланувчи ҳовлидан чиқиб кетди. “Б.” ҳам пулларни олиб келишини билдириб кетди. Уни кутиб ўтирганимда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари келишди. Ҳовлида қолган пиротехника воситаларини аниқлаб, бизни божхона бошқармаси биносига олиб кетишди. Бошқармада 32 ёшли судланувчи бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина ҳам юклари билан келтирилганини кўрдим. Пиротехника воситаларини сотиб олиш юзасидан 32 ёшли судланувчи билан гаплашмаганман, - дейди пиротехника воситаларини Қирғизистон Республикаси ҳудудидан сотиб олганини, содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганини билдирган судланувчи.

Бироқ судланувчилар келтирган важлар уларни жавобгарликдан озод этмайди. Судланувчилар Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жами 152 220 дона пиротехника воситалари тегишгли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Шохдиёр Шерматов,

жиноят ишлари бўйича

Миробод туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.